Ҳусийлар Ҳинд океанидаги кемаларга ҳужум қилиш режаларини эълон қилди
Ҳусийлар энди Африка жанубидаги Ҳинд океани ва Яхши Умид бурни орқали ҳаракатланаётган кемаларга ҳужум қилиш ниятида.
Яман ҳусийларининг «Ансоруллоҳ» ҳаракати Исроилга алоқадор кемаларга қарши ҳарбий амалиётлар кўламини кенгайтираётганини эълон қилди.
Ҳаракат матбуот котиби Яҳё Сария сўзларига кўра, ҳусийлар энди Африка жанубидаги Ҳинд океани ва Яхши Умид бурни орқали ҳаракатланаётган кемаларга ҳужум қилиш ниятида. Ҳутийлар аллақачон бир нечта денгиз ракеталари ва дронлари ёрдамида Ҳинд океанида Исроил ва Американинг учта кемасига ҳужум қилган.
«Яман қуролли кучлари Исроил кемаларига, шунингдек, Исроил билан боғлиқ ёки Фаластин портларига йўл олган кемаларга қарши ўз операциялари кўламини кенгайтириб, уларни Ҳинд океани ва Яхши Умид бурни орқали таъқиб қилишни бошлади. Яман қуролли кучлари Қизил денгиз ва Араб денгизи ҳамда Ҳинд океанида Исроил кемаларига тўсқинлик қилишдан тўхтамайди», деди Яҳё Сария ҳусийларга тегишли Al-Masirah телеканали эфирида.
Яман ҳусийлари 2023 йил ноябр ойида АҚШ ва Британия кемаларига, шунингдек, Исроил билан боғлиқ кемаларга ҳужум қила бошлади. Улар ўз ҳаракатларини Исроил билан урушда ҲАМАС жангариларини қўллаб-қувватлаши билан изоҳлаган. 2024 йил январ ойида Буюк Британия ва АҚШ халқаро коалиция кўмагида Ямандаги ҳусий нишонларига зарба беришни бошлаган эди.
Мавзуга оид
22:15 / 26.12.2024
Исроил авиацияси Яман пойтахти аэропортига зарба берди
15:21 / 26.12.2024
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024