Пропискадаги бегоналар ва кутилмаган солиқ – Адлия масъуллари изоҳ берди
Сўнгги вақтларда кўчмас мулк объектларининг олди-сотдисидан кейин ҳам унинг аввалги эгаси номига солиқ ҳисобланиши ёки баъзан айрим фуқароларнинг уйида “прописка”да бегона шахслар пайдо бўлиб қолиши каби ҳолатлар учрамоқда. Бу каби хатоликларга нима сабаб бўлмоқда? Адлия вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Санжар Абдуллаев ушбу саволга жавоб берди.
АОКАда Адлия вазирлиги томонидан Давлат хизматларини кўрсатишдаги янгиликлар ҳамда “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акциясини ўтказиш бўйича матбуот анжумани ташкил этилди. Унда иштирок этган Kun.uz мухбири Адлия вазирлиги тизими билан боғлиқ бир қатор муҳим масалалар юзасидан саволлар билан масъулларга юзланди.
Сўнгги вақтларда кўчмас мулк объектларининг олди-сотдисидан кейин ҳам унинг аввалги эгаси номига солиқ ҳисобланаётгани, шунингдек, баъзи бир фуқароларнинг уйида нотаниш одамлар яшаш учун рўйхатдан ўтганлиги, яъни “прописка”да бегона шахслар пайдо бўлиб қолаётгани каби ҳолатлар ҳам учрамоқда. Мазкур масаланинг илдизи қаерда эканлиги ва унинг ечими нима билан боғлиқлиги ҳақида саволга Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Санжар Абдуллаев жавоб қайтарди.
“Бундай ҳолатларга маълумотлар рақамлаштирилмай қолгани, яъни олди-сотди қилинганда ёки базадан кўтарилганда объектнинг эски эгаси номида қолиб кетганлиги сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда барча давлат органлари ва ташкилотлари рақамлаштириш ишларини амалга оширмоқда. Рақамлаштириш тўлиқ якунланганидан сўнг бу каби ҳолатлар юзага келмайди.
My.gov.uz электрон портали орқали ҳар бир фуқаро шахсий кабинетига кириб, ўзига тегишли бўлган барча маълумотлар – мол-мулки, уйи, фарзандлари тўғрисидаги ахборотларни кўришлари мумкин. Фуқароларнинг уйида нотаниш одамлар рўйхатдан ўтганлиги аниқланганда, “қайта алоқа” деган тизим орқали мурожаат қилинса, ҳолат дарҳол бартараф этилади. Ривожланган давлатларда бу босқичга қадам-бақадам ўтилган. Бизда ҳам ташкилотларни тўлиқ рақамлаштириш вақт талаб этади, шунинг учун амалиётда юқоридаги каби ҳолатлар учраб туради”, деди Давлат хизматлари департаменти бошлиғи.
Матбуот анжуманида таъкидланишича, давлат хизматлари марказлари йўналишида 2023 йил давомида 77 турдаги янги хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, уларнинг сони 337 тага етказилган. 2024 йил давомида эса хизматлар сонини 400 тага етказиш режалаштирилган. Марказлар орқали 13,2 млн.дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган, шундан 9,3 млн.дан ортиғи марказлар орқали, 3,8 млн.дан ортиғи онлайн тарзда амалга оширилган.
Давлат хизматлари кўрсатишда энг кўп кўрсатилган 29 турдаги хизматлар (9 млндан ортиқ) “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиб, сўраладиган маълумотлар 225 тадан 99 тага, ариза юбориш учун сарфланадиган вақт 76 дақиқадан 22 дақиқага қисқартирилган.
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида эса республика миқёсида жами 9 209 та маҳаллада хатлов ўтказилиб, 98 192 нафар шахсда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Шундан 88 570 таси ижобий ҳал этилиб, қолгани ўрганиб чиқилган.
Диёрахон Набижонова,
Kun.uz
Оператор ва монтаж устаси: Абдуқодир Тўлқинов
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
16:12
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
18:30 / 14.01.2025
Испания ЕИ норезидентлари учун кўчмас мулк харидига 100 фоизли солиқ жорий этади
08:14 / 20.12.2024
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
18:15 / 14.10.2024