Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Победа» авиакомпанияси апрел ойида Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
Парвозлар ҳар куни Внуково аэропортидан амалга оширилади.
Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелидан Москва — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Парвозлар ҳар куни Внуково аэропортидан амалга оширилади. Бу авиакомпания учун янги йўналиш ҳисобланади. Ҳозир «Победа» ҳар куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрига учмоқда.
Ўзбекистондан ташқари «Победа»нинг хорижий йўналишлар тармоғи БАА, Беларус, Туркия ва Арманистонга рейсларни ҳам ўз ичига олади.
«Победа» - Москванинг Внуково ва Шереметево аэропортларида жойлашган «Аэрофлот» компаниясининг лоукостери (арзон авиакомпанияси) ҳисобланади. Ташувчининг парки фақат эконом-класс кабиналарига эга Боинг 737-800 самолётларидан иборат.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
07:00 / 24.05.2026