КХДР янги гипертовушли ракета двигателини синовдан ўтказди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бошчилигида ўрта масофага учувчи гипертовушли ракетани жиҳозлаш учун қаттиқ ёнилғида ишлайдиган реактив двигател синови ўтказилди.
Шимолий Корея янги ўрта масофага учувчи гипертовушли ракета билан жиҳозлашни режалаштираётган кўп босқичли қаттиқ ёнилғидаги реактив двигателини муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар берди Корея марказий ахборот агентлиги (КМАА) 20 март, чоршанба куни.
Унга кўра, бир кун аввал КХДР шимоли-ғарбидаги Сохэ полигонида ўтказилган синовларни мамлакат раҳбари Ким Чен Ин бошқарган. «Ушбу ракета тизимининг қиймати ҚБР (қитъалараро баллистик ракета)дан кам эмас ва буни душманлар яхши билади», деди Ким Чен Ин.
КМАА таъкидлаганидек, синовлар ўрта масофали гипертовушли ракета тизимларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш жадвалини белгилашга имкон берди.
БМТ резолюцияларини бузиш
Январ ойида Шимолий Корея гипертовушли, манёврли бошқариладиган каллакка эга қаттиқ ёнилғи билан ишлайдиган ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея синовни қоралаб, буни Пхенянга ҳар қандай масофадаги баллистик ракеталарни синовдан ўтказишни тақиқловчи БМТ резолюцияларининг аниқ бузилиши деб атади. Бундай ракеталар ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин.
Мавзуга оид
13:51 / 18.12.2024
10 давлат РФ ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни қоралади
12:10 / 18.12.2024
АҚШ: КХДР Курск яқинида юзлаб ҳарбийларини йўқотди
14:54 / 17.12.2024
Сеул РФ ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик учун санкциялар киритди
09:56 / 17.12.2024