Жаҳон | 01:17 / 23.03.2024
10907
1 дақиқада ўқилади

Президент Шавкат Мирзиёев Москвадаги терактни қоралади ва жабрланганларга ҳамдардлик билдирди

Давлат раҳбари Москва вилояти, Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. Қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва Россия президенти Владимир Путинга таъзия изҳор қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 март куни Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади.

Давлат раҳбари фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга таъзия мактубини йўллади.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Аввалроқ, Москва вилояти, Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида отишма юз бергани, номаълум шахслар автомат милтиқдан одамларга қарата ўқ узгани, ўнлаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар берилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид