Қашқадарёда сел ювиб кетган кўприкда транспорт ҳаракати қайта тикланди
Китоб туманида “Аёқчисой” дарёси устидан ўтувчи 47 метрли кўприкка туташ йўлнинг бир қисмини 21 март куни сел ювиб кетганди.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги
Китоб туманида сел ювиб кетган кўприкда ҳаракат қайта тикланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Китоб туманининг “Аёқчисой” дарёси устидан ўтувчи 4K-271 Русқишлоқ—Макрид—Минжир автомобил йўлидаги узунлиги 47 метр бўлган кўприкка туташ йўлнинг бир қисмини сув ювиб кетган.
“Ҳодиса оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган. Воқеа жойига тезда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлардан иборат тезкор гуруҳ етиб борган” дейилади хабарда.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида дарё ўзани махсус техникаларни жалб қилиш орқали бетон плиталар ёрдамида иҳоталаниб, йўлнинг сув ювиб кетган қисми қум-шағал ёрдамида қайта тўлдирилган. Ҳозирда кўприкда транспорт воситалар ҳаракати қайта тикланган.
Қуйида кўприкнинг 21 март кунги ҳолати акс этган суратлар:
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

21:37 / 11.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

14:22 / 10.04.2025
Сурхондарёда кузатилган сел кичик талафот келтирди

16:45 / 07.04.2025
8 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

22:24 / 03.04.2025