«Ўзбекистондан ташқарига чиққач ўзимизни етимдек ҳис қиламиз» — юк ташувчи ҳайдовчилар
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти ошиб, географияси кенгаяётган вақтда транспорт билан боғлиқ муаммолар ҳам бўй чўзмоқда. Эскпортчилар уюшмаси раиси Ёрқинжон Маликов Kun.uz билан суҳбатда шу ҳақда гапираркан, у юк ташувчи ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари кўп ҳолларда бузилаётганини, хорижий давлатларда ҳимоясиз қолаётганларини ҳамда бундай вазиятларда улар ҳеч кимга мурожаат қилолмаётганини айтади.
Ёрқинжон Маликовнинг таъкидлашича, айниқса қозоқ ёки қирғиз ўлкасидан Россияга юк ташувчилар йўлда бирор бир ҳодиса рўй берса, ҳайдовчилар кимга мурожаат қилишини билишмайди.
«Ҳайдовчилар ‘Ўзбекистондан ташқарига чиққач ўзимизни етимдек ҳис қиламиз”,— деб айтишади. Ўтган йилги кейс: Туркияда йўлда юк машинани тўхтатиб, ҳайдовчиларни гаровга олиб, юкларни тортиб олишган. Элчихонага мурожаат қилишини айтамиз, лекин элчи умумий масалалар бўйича ишлайди, элчихоналарда транспорт логистикага жавоб берувчи масъуллар йўқ. Транспорт вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги келишиб, шундай масъул қўйиб беришлари керак», — дейди у.
Маликов йилдан йилга юк ташувчилар сони ортиб борётганини, шунинг учун Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларнинг ҳам уюшмасини ташкил қилиб бериш кераклигини қўшимча қилган. Уюшма раисига кўра, экспорт маҳсулотларини ҳаво транспортида ташиш ҳам юк ташувчилар учун у қадар жозибадор эмас.
«Яна битта муаммо. Авиаташув орқали экспорт қилинадиган маҳсулотлар учун аэропортларимизда сақловчи музлаткичлар йўқ, маҳсулот қуёш тагида туради бузилиб. Импортёрга қандай жавоб берамиз?
Яна бир нарса: самолётларда қанча юкка жой борлиги тахминий юради, аниқ маълумот топиш қийин, дейлик, 5 тонна маҳсулот олиб борсак, 3 тоннаси сиғади, қолгани кейинги рейсга қолади ва катта эҳтимол билан бузилади», — дейди Маликов.
Санаб ўтилган муаммолар ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг манзилга боргунча маълум даражада оғирлигини йўқотиши ҳам бор. Гап шундаки, товар 15 фоизгача ўғирлигини йўқотиши мумкин. Қабул қилувчи эса етиб борган ҳажмга пул тўлайди.
«Бу ерда эса қанча ёзилган бўлса, шунчага пул тушиши керак, бўлмаса Солиқ қўмитасидан жаримага тортади. Шунинг ҳам механизмини тўғрилаш керак. Шу йўқотиладиган маҳсулот миқдорини 5 фоиздан 15 фоизга чиқаришни сўрагандик. Инвестиция вазирлиги ҳал қилмагач, давлат раҳбарига буни айтдик йиғилишда, кўриб чиқиб ҳал этиш топшириғи берилди»,— деган раис.
Қайд этилишича, юқоридаги муаммога қўшиб, экспортчилар учун виза олишда ҳам қийинчиликлар юзага келмоқда.
Маликов 2-4 март кунлари 30 та тадбиркор билан Афғонистонда бўлганини эсларкан, у ерга боришда амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига шу йил 4 январида хат ёзганини, аммо жавоб хати 24 февралда келганини айтади.
“Орада қанча вақт ўтиб кетди. Бу масалаларни давлат раҳбарига айтмадик, бир ярим-икки ойда виза олдик десак, уят ҳам бу. Қўшнимиз бўлган Афғонистонга чиқиш шунча қийин бўлди”, — дейди Ёрқинжон Маликов.
Видеонинг тўлиқ шаклини юқоридаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
20:34 / 20.01.2025
Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади
19:04 / 20.01.2025
Пахта етиштиришда янги тартиб: Биржага таклифни кластерлар жойлайди, фермерлар танлайди
13:03 / 18.01.2025
Уммон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича корхона таъсис этади
18:38 / 16.01.2025