Жаҳон | 10:52 / 27.03.2024
3260
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Украинага 1,5 млрд доллар қарз ажратишни маъқуллади

Март ойи охиригача Украина Британия ва Япония кафолати остида Жаҳон банкидан 1,5 миллиард доллар миқдорида қарз олади.

Фото: ANDREW CABALLERO-REYNOLDS/AFP

Жаҳон банки директорлар кенгаши Украинага «Ўсиш асослари»ни ривожлантириш сиёсатини (Growth Foundations Development Policy Loan - DPL) қўллаб-қувватлаш учун 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз ажратишни маъқуллади, деб хабар берди Украина ҳукумати 27 март, чоршанба куни. 

Бу маблағнинг асосий қисми – 984 миллион доллари Япония ҳукумати кафолати, 516 миллион доллари эса Британия кафолати бўйича берилади. Маблағлар жорий йилнинг март ойи охиригача Украина бюджетига тушиши кутилмоқда.

Маблағлар ижтимоий ва гуманитар мақсадларга сарфланади

«Жалб этилган маблағлар давлат ҳукуматини, Украина бюджетини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётни тиклаш, давлат бюджетининг устувор ижтимоий ва гуманитар харажатларини молиялаштириш учун ишлатилади», деди Украина молия вазири Сергей Марченко.

«Биз бу ресурсларни энг муҳим бюджет харажатларини қоплашга йўналтирамиз: ижтимоий, гуманитар мақсадлар ва реконструкция қилиш учун», - дейди Украина бош вазири Денис Шмихал.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид