Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда болани қаровсиз қолдирган тарбиячилар жазоланди
Отаси бунга эътироз билдиргач, тарбиячилар болага руҳий босим ўтказиб, уни ҳақорат қилгани таъкидланмоқда.
Наманган вилояти, Поп туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва ёрдамчилари ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлгани сабабли жазоланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, M.T. 2019 йилда туғилган ўғлининг Поп туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотига қатнаши, 21 феврал куни педагог ходимлар гуруҳдаги болаларни қаровсиз қолдиргани, шу сабабли у педагог ходимларга эътироз билдирганини маълум қилган.
Шундан сўнг, тарбиячилар болага руҳий босим ўтказиб, уни ҳақорат қилгани таъкидланмоқда. Ота уларга нисбатан қонуний чора кўриб, фарзандининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ушбу ҳолатни атрофлича ўрганган. Натижада ходимлар ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлгани аниқланган.
Уларга нисбатан Меҳнат Кодексининг 312-моддаси 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган.
Мавзуга оид
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:27 / 29.04.2026
Оҳангарондаги 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди
18:21 / 06.04.2026