Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:55 / 29.03.2024
3299
1 дақиқада ўқилади
Тошкентнинг 4 туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Янгиҳаёт, Сергели, Бектемир ва Олмазор туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Фото: Kun.uz
Пойтахтнинг Янгиҳаёт, Сергели, Бектемир, Олмазор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Янгиҳаёт туманида 29 март куни 10:00 дан 17:00 гача:
- Йўлдош маҳалласи;
- Ал-Фарғоний маҳалласи;
- Тошкент маҳалласи;
- Файзли маҳалласи;
- Чортоқ маҳалласи;
- Чароғон маҳалласи;
- улгуржи истеъмолчилар - 46 та.
Сергели туманида 29 март куни 14:00 дан 16:00 гача:
- Эшонбулоқ маҳалласи;
- Садоқат маҳалласи;
- Хонобод маҳалласи;
- улгуржи истеъмолчилар - 24 та.
Бектемир туманида 29 март куни 14:00 дан 16:00 гача:
- кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар - 6 та.
Олмазор туманида 30 март куни 11:00 дан 17:00 гача:
- Зиё маҳалласи;
- улгуржи истеъмолчилар - 5 та.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш