«Дунёнинг энг яхши автомобили» танлови ғолиблари аниқланди
Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган автомобил бош совринни қўлга киритди.
Қўшма Штатларда World Car Awards 2024 танлови якунлари сарҳисоб қилинди. Бу йил финалчилар орасида хитойлик моделлар ҳам бор эди, бироқ улар ғолиб бўла олмади.
Бош совринни кореянинг Kia EV9 флагмани қўлга киритди. У Швециянинг Volvo EX30 ва Хитойнинг BYD Seal автомобили билан курашди. Хитой электромобили бу ном учун биринчи марта рақобатлашди. Kia EV9 яна бир мукофотни ҳам қўлга киритди: у энг яхши электромобил деб топилди.
Volvo EX30 кроссовери ҳам мукофотсиз қолмади. У энг яхши шаҳар автомобили деб топилди. Хитойдан яна бир модел бу номга даъво қилди: BYD Dolphin электр ҳетчбеки.
Toyota Prius энг яхши дизайн учун совринни қўлга киритди. Hyundai Ioniq 5N энг яхши спорт автомобили деб топилди. BMW 5-series/i5 энг яхши ҳашаматли автомобил совринига эга бўлди. У Mercedes E-Class ва EQE автомобилларидан ўзиб кетди.
Нуфузли мукофот 2003 йилда таъсис этилган. Ҳакамлар ҳайъати таркибига 29 давлатдан 100 дан ортиқ ихтисослашган журналистлар киради. Улар ҳар йили тез ўзгариб бораётган автомобил саноатидаги ажойиб ютуқларни баҳолашади. Уларнинг танлови аллақачон сифат белгиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024