Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эски машиналарни янгиларига алмаштириш учун субсидия берилади
«Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори билан 1-июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш бепул, рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади.
Бунда электромобил ва янги машина эгаларига яшил стикер почта орқали юборилади. Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловлари жорий этилади.
Қарорда аҳолига «зарарли» тоифадаги транспорт воситаларини «тоза» тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизими жорий этилиши ҳам белгиланди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур тизимни жорий этиш ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва унинг ифлосланишини олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувга асосланган чора-тадбирларни молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳамда уларни ўзгартириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Экология вазирлиги таклифига асосан амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:50 / 16.07.2026
Автомобил ва кўчмас мулкни сотиш ё гаровга қўйишни MyGov орқали тақиқлаш имконияти яратилади
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026