Ўзбекистон | 18:50
598
1 дақиқада ўқилади

Автомобил ва кўчмас мулкни сотиш ё гаровга қўйишни MyGov орқали тақиқлаш имконияти яратилади

Сунъий интеллект ёрдамида яратилган иллюстратив сурат

Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиш мумкин бўлади.

15 июл куни имзоланган президент қарорига асосан, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулклар ва автомототранспорт воситаларини гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга MyGov портали орқали тақиқ қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин бўлади.

Бунда тақиқ жисмоний шахслар томонидан Face-ID воситасида идентификациядан ўтган ҳолда, юридик шахслар томонидан эса уларнинг муассислари (иштирокчилари, акциядорлари) умумий йиғилишининг қарори асосида электрон рақамли имзо орқали қўйилади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид