Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Барча рақамлар маҳаллада ҳақиқатан яшайдиган одамлар номига расмийлаштирилган” – ИМВ
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Чоргўша” МФЙга тегишли ташаббусга сўнгги 4 та рақами 8963 бўлган жами 117 та сим-картадан овоз берилган. Ушбу сим-карталар маҳаллада истиқомат қилаётган, аммо ўз номига мобил рақам олмаган фуқаролар учун расмийлаштирилган.
Kun.uzʼda “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилдаги 1-мавсуми учун тасдиқланган лойиҳалардан айримларига сунъий равишда овоз тўпланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида суриштирув эълон қилинганди. Унда Пахтачи туманидаги 2 та лойиҳага охирги 3 та рақами бир хил бўлган сим-карталардан кетма-кет, кўп маротаба овоз берилгани келтирилганди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Чоргўша” МФЙга тегишли ташаббусга сўнгги 4 та рақами 8963 бўлган жами 117 та телефон рақамидан овоз берилгани аниқланган.
“Биз бу йил кўча чироқларини тартибга келтириш бўйича лойиҳа киритиб, овоз тўплаяпмиз. Имкон қадар кўпроқ овоз йиғиш ва ғолиб бўлиш учун маҳаллада истиқомат қилаётган фуқароларнинг номига паспорт орқали сим-карта расмийлаштирилган. Махсус дилер ўзига қулайлик яратиш мақсадида бизга охирги рақами 8963 бўлган мобил рақамларни берган. Бизда ҳеч қандай сохталаштириш бўлмаган”, дея таъкидлаган “Чоргўша” МФЙ раиси.

Қўшимча қилинишича, барча рақамлар маҳаллада ҳақиқатан яшайдиган реал одамлар учун олинган ва улар "Бир киши — бир овоз" принципига амал қилиб овоз беришган.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 1-мавсумида ғолиб чиққан ташаббусларни молиялаштириш учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 3,36 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Овоз бериш жараёни 4 апрел соат 23:59 гача давом этади.
Мавзуга оид
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради
12:58 / 03.03.2026