Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессиясида қатнашади
Шунингдек, давлат раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Бугун президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, давлат раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Президент янги таълим ва туризм объектларида яратилган шароитларни ҳам кўздан кечиради.
Шунингдек, сессияда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланган Шавкат Умурзоқов шаҳар ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда. Муқаддам, 2018 йилдан «Ўзавтосаноат» раҳбари бўлиб ишлаган Умурзоқов 2023 йил мартида, Жаҳонгир Ортиқхўжаев кетганидан кейин бўш қолган Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида «в.б» сифатида иш бошлаганди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026