Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сержио Гор АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилади
У Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда ушбу кенгашда АҚШ иштирокини бошқариб боради.
Америка Қўшма Штатлари Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор янги ташкил этилган АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраиси сифатида ишлайди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.
«Бу Марказий Осиёда "Америка биринчи" иқтисодий дастурини илгари суриш ҳамда америкалик ишчилар, инноваторлар ва бизнес учун янги имкониятлар яратиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Элчи Гор Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда ушбу кенгашда АҚШ иштирокини бошқариб боради. Унинг фаолияти президент Трампнинг Американинг иқтисодий етакчилигини мустаҳкамлаш, АҚШ компаниялари учун имкониятларни кенгайтириш ва хориждаги ҳамкорлик Америка халқига ҳақиқий фойда келтиришини таъминлашга бўлган интилишини акс эттиради.
Кенгаш АҚШ ва Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, АҚШ технологиялари ва истеъдодлари учун юқори ривожланаётган соҳаларни, айниқса IT ва рақамли инновацияларни йўлга қўйиш ҳамда АҚШ экспортчилари учун тенг рақобат муҳитини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
Президент Мирзиёевнинг 4-6 ноябр кунлари бўлиб ўтган C5+1 саммити доирасида Вашингтонга ташрифи АҚШ-Ўзбекистон ўзаро муносабатларида кучли динамикани намойиш этди. Янги ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ушбу муваффақиятни мустаҳкамлаган ҳолда, стратегик иқтисодий ҳамкорлик орқали Американинг янада кучли, хавфсиз ва фаровон ўсишини таъминлашга ёрдам беради», – дейилади хабарда.
Ноябр ойида президент фармонига мувофиқ, АҚШ томони билан ҳамраисликда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши тузилганди. Кенгаш стратегик бизнес ташаббусларини мувофиқлаштириш, йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларини илгари суриш ҳамда мониторинг қилиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
21:24
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
20:58 / 16.06.2026