Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг ўққа тутиши Украинадаги электр станциялари 80 фоизига зарар етказди
Украина энергетика вазири Герман Галушченко Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига жорий зарбаларини кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг каттаси деб атади.
Охирги ҳафталарда Россиянинг ўққа тутиши натижасида Украинадаги иссиқлик электр станциялари 80 фоизи ва гидроэлектр станциялари ярмидан кўпи зарар кўрди. Бу ҳақда 8 апрел, душанба куни мамлакат энергетика вазири Герман Галушченко Киевда журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Вазир сўзларига кўра, бу Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошидан бери «Украина энергетика секторига қилинган энг йирик ҳужум». Россия қўшинлари ҳар бир зарбада кўпроқ зарар етказиш учун «Эрон услубидаги портловчи учувчисиз учоқлар ва ракеталар»дан фойдаланмоқда, деди вазир.
Россия Украина энергетика объектларига зарба берди
Март ойининг охиридан бери Украина энергетика объектлари Россия қўшинлари мунтазам ҳужумларига дучор бўлмоқда. Натижада айрим аҳоли пунктлари, жумладан, Украина шимоли-шарқидаги миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Харкив шаҳрида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
6 апрел куни DW нашрига берган интервьюсида Галушченко, шунингдек, Россия томонидан эгаллаб олинган Запорижжя атом электр станциясида (ЗАЭС) Украина энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужумлар туфайли фавқулодда вазият юзага келиши хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирди. «Яна қанча блэкаутларни (ядровий ҳодисадан олдин) кутишимиз керак? Тўққизтами? Ўнтами? Ўн бешми? Йигирматами? Бу авария содир бўлиши - фақат вақт масаласи», - дейди у.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026