Ўзбекистон | 15:00 / 10.04.2024
5872
5 дақиқада ўқилади

BYD Тошкент халқаро марафонида иштирок этишга рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

Фото: BYD

2024 йил 21 апрелда 45та давлатдан ташриф буюрган профессионал спортчилар ва югуриш ҳаваскорлари мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги етакчи тадбирларидан бири - BYD VI Тошкент халқаро марафонида иштирок этади.

Бу йил 6- BYD Тошкент халқаро марафони 6 мингга яқин югурувчини қабул қилади. Бугунги кунга қадар 4 мингдан ортиқ киши, жумладан, Марказий Осиёдаги етакчи югуриш клублари аъзолари ҳам ўз аризаларини топширишган. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан марафонда иштирок этиш учун яқин ва узоқ мамлакатлардан энг илғор спортчилар ҳам таклиф этилди.

Тошкент марафони халқаро спорт тадбири бўлиб, World Athletics Label мақомига эга ҳамда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг (World Athletics) расмий мусобақалар тақвимига киритилган. Тошкент халқаро марафони йўналиши Халқаро марафонлар ассоциацияси (AIMS) томонидан сертификатланган. Тадбир арафасида мазкур нуфузли югуриш мусобақасига тайёргарлик даражасини кузатиш ва қабул қилинган халқаро стандартлар асосида ўтказиш учун халқаро эксперт кузатувчилари Тошкентга келади.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш Perfend.com онлайн платформасида https://perfend.com/events/sport/tashkent-marathon-6 ҳаволаси орқали давом этмоқда.

Тадбир дастури классик 42 км марафон, 21 км ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 км масофаларни ўз ичига олади, бу ҳар кимга мос келадиган мураккаблик даражасини топиш имкониятини беради. Асосий марафон арафасида, 20 апрел куни болалар учун Kids Run югуриш мусобақаси, шунингдек, турли ёш гуруҳлари орасида машҳур бўлган шимолий юриш мусобақаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бадали қуйидаги қийматларда белгиланган:

• Kids Run (1 км) ва шимолий юриш (3 км) -150 минг сўм

• 3 км - 150 минг сўм

• 10 км - 190 минг сўм

• Ярим марафон (21 км) - 250 минг сўм

• Марафон (42 км) - 350 минг сўм.

Начало формы

Ушбу тўлов югурувчиларга ўзлари танлаган масофада қатнашиш ва старт пакетини олиш имконини беради, шу жумладан чипли кўкрак рақами (1 дона), 4 та тўғнағич, рюкзак, кепка, марафон логотипи туширилган футболка, тадбир кунида жамоат транспорти учун 2 та чиптани таъминлади.

Бу йил ташкилотчилар кумуш, олтин ва платина иштирокчилари рақамларини тақдим этиш бўйича янги хизматни жорий қилдилар. Ушбу старт рақамларининг эгалари марафоннинг телеграм-боти орқали маршрут трансляциясини онлайн режимда кузатишлари мумкин бўлади. Нархи танланган масофага қараб ўзгаради - 250 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача.

Тошкент марафонида 42 км масофани 6 соатда босиб ўтган, профессионал спортчими ёки ҳаваскор югурувчи бўлишидан қатъи назар, ҳар бир иштирокчига II катталар спорт тоифаси берилади, - дея таъкидлади Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов, - оммавий ҳаваскорлик спорти етакчилари югуриш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга катта ҳисса қўшмоқда».

Тошкент марафонининг бу йилги умумий соврин жамғармаси сезиларли даражада оширилиб, 720 миллион сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида рекорд ўрнатиш учун асосий мукофотлардан ташқари қўшимча совринлар - марафон масофаси учун 15 миллион сўм ва ярим марафон учун 10 миллион сўм тақдим этилади.

Старт-финиш шаҳарчаси пойтахтнинг қоқ марказида - Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасида (“Ҳумо Арена” спорт мажмуаси ҳудудида) жойлашган, масофавий маршрут эса Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ўтади, бу иштирокчиларга янги югуриш шаҳри муҳитига чуқурроқ кириб бориш имконини беради.

Марафон ташкилотчилари: Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси.

Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси билан ҳамкорликда ушбу спорт мусобақасини олтинчи бор ташкиллаштирмоқда.

6-BYD Тошкент халқаро марафони учун рўйхатга олиш жорий йилнинг 15 апрелида якунланади. Старт пакетларни тарқатиш 2024 йил 17, 18 ва 19 апрел кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Magic City кўнгилочар истироҳат боғи ҳудудида амалга оширилади.

Мурожаат учун телефон: + 998951420184.

Ижтимоий тармоқлардаги марафон саҳифалари:

Instagram: @tmmarathon

Facebook: @tmmarathon 

Реклама

Мавзуга оид