Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони айтилди
Жорий йилнинг шу вақтига қадар «Ўзэнергоинспекция» томонидан истеъмолчиларни энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 858 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Юқорида маълум қилинган ҳолатларнинг 247 таси электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш бўйича аниқланган қоидабузарлик ҳисобланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 100-моддасига мувофиқ, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш (куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш), ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд.
Таъкидланишича, бу каби қоидабузарлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМ 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган, дейилади «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
20:26 / 02.04.2026
Тошкентда маст ҳайдовчи ички ишлар ходимига мушт туширди
11:42 / 18.03.2026
Ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни интернетга тарқатганлик учун жавобгарлик киритилмоқда
10:15 / 12.03.2026
Тошкент кўчаларида “Гелик”ни катта тезликда бошқарган шахслар 15 суткага қамалди
16:28 / 10.03.2026