Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда V Параосиё ўйинлари ўтказилади
«Тошкент-2025» ёзги IV Осиё ва V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент-2025» ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида ҳукуматнинг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан «Тошкент-2025» ёзги IV Осиё ва V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Хусусан, дастурга кўра Осиё паралимпия қўмитаси вакилларини Ўзбекистонга ташрифи ва уларни Ўйинларни ўтказиш объектлари билан таништириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек:
- IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
- Ўйинларни ўтказиш бўйича бошқарув кенгаши таркиби;
- Ўйинларни ўтказиш бўйича дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланмоқда.
Маълумот учун, аввалроқ пойтахтда IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026