Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:13 / 19.04.2024
9119
2 дақиқада ўқилади
21 апрел куни Тошкентнинг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади (рўйхат)
Тошкент шаҳрида 21 апрел куни иккита марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади.
21 апрел куни пойтахтда олтинчи BYD Ташкент халқаро марафони ва «Янги нафас» марафони бўлиб ўтади, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан соат 4:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан чорраҳадан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
- Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчасигача бўлган қисми;
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси билан чорраҳадан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
- Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Нукус кўчаси билан чорраҳадан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача;
- Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;
- Шаҳрисабз кўчасининг бир қисми — Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан чорраҳагача;
- Афросиёб кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишган қисмидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача бўлган қисми;
- Шароф Рашидов шоҳкўчаси — Афросиёб кўчаси билан чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчасигача;
- Ислом Каримов шоҳкўчаси — Шароф Рашидов кўчаси билан чорраҳадан Афросиёб кўчасигача.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026