Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларга ном беришда иштирок этиши мумкин
Аҳоли фикри веб-сайт орқали онлайн тарзда, оғзаки ва ёзма равишда ёки электрон почта манзилига хат юбориш орқали қабул қилинмоқда.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолини Бектемир туманидаги айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлаш учун овоз беришда иштирок этишга чақирди.
Қайд қилинишича, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳри комиссиясига Бектемир тумани ҳокимлигининг туман ҳудудидаги айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлари келиб тушган.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, аҳолини Бектемир туманидаги айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлаш юзасидан ўз фикрини билдиришга таклиф қилмоқда.
Аҳоли фикри веб-сайт орқали онлайн тарзда, оғзаки равишда, ёзма равишда ёки электрон почта манзилига хат юбориш йўли билан қабул қилинмоқда.
Таклифлар 27 апрелгача қабул қилинади.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
23:32 / 11.07.2026
Бектемир туманида «закладчик»лар қўлга олинди
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026