Германия канцлери Исроил бош вазирини кескинликни юмшатишга чақирди
Олаф Шолц Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатлашди. Берлинда таъкидланганидек, Германия канцлери Европа Иттифоқининг Эронга қарши янги санкциялари ҳақида маълум қилди, Исроил бош вазири эса унга минтақадаги вазият бўйича маълумот берди.
Германия канцлери Олаф Шолц Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали мулоқот қилди. У ўзининг исроиллик ҳамкасбини Яқин Шарқдаги можаронинг янада кучайишига ва унинг минтақа бошқа мамлакатларига тарқалишига йўл қўймасликка чақирди, деди 21 апрел, якшанба куни кечқурун Германия ҳукумати вакили Штеффен Хебстрейт.
Шу билан бирга, Шолц федерал ҳукумат Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириб, «Еттилик гуруҳи» ва Европа Иттифоқидаги ҳамкорлар билан яқиндан ишлашда давом этишини тасдиқлади. У Европа кенгашининг бир ҳафта олдин Исроилга ҳужум қилган Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қарори ҳақида маълум қилди, дейилади баёнотда.
Ўз навбатида Нетаняҳу минтақадаги вазият ҳақида Шолцга маълумот берди.
Эроннинг Исроилга ҳужуми
14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга ҳаводан катта ҳужум уюштирди. Исроил мудофаа кучлари маълумотларига кўра, 170 та дрон, 120 дан ортиқ баллистик ракеталар ва 30 дан ортиқ қанотли ракеталар мамлакатга ҳужум қилишга уринган, бироқ Исроил ва унинг иттифоқчилари уларнинг 99 фоизини, аксариятини - мамлакат ташқарисида уриб туширишга муваффақ бўлган. Фақат бир нечта ракета Исроил ҳудудига етиб борди, жанубдаги авиабазага тушиб, «кичик зарар» келтирди», дейилади ЦАҲАЛ хабарида.
Эрондан ташқари, Исроилга ҳужумлар Яман ҳусийчилари, шунингдек, Ироқ ҳудудидан эронпараст гуруҳлар томонидан амалга оширилган.
10 апрел куни Теҳрон Исроилга Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳужум учун жавоб қайтариш билан таҳдид қилган эди. Ҳужум оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг етти нафар аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлди. Шундан сўнг Эроннинг олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий «сионистик режим жазоланишини» айтди.
Мавзуга оид
08:50
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
15:10 / 04.11.2024
Исроил Ғарбий соҳилдаги UNRWA марказини бутунлай вайрон қилди
20:27 / 03.11.2024