Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидан Янги Тошкентга ўтадиган кўчмас мулк объектлари миқдори маълум қилинди
Ҳудуднинг 20 мингга яқин кўчмас мулк объекти Янги Тошкент ҳудудига ўтади.
Тошкент вилоятидан Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган умумий объектлар сони 19 723 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Янги Тошкент ҳудудига 18773 та турар-жой, 891 та нотурар жой, 52 та кўпқаватли уй ўтади.
Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 6556 та, Ўрта Чирчиқ туманидан 3167 та объект ўтказилади.
Тошкент шаҳри таркибида Янги Тошкент тумани ташкил этилиши ҳақида 2023 йил ноябр ойида хабар берилди. Шунингдек, 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Тошкент шаҳри Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилиши айтилди.
2023 йил 18 март куни Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси қурилишига тамал тошини қўйди. 2024 йил апрел ойида Янги Тошкент шаҳрида бир қанча объектлар қурилишини бошлаб берди.
Мавзуга оид
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
11:00 / 17.06.2026
Янги Тошкент мегаполиси ва транспорт коридорлари инвесторларга тақдим этилди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026