Шолц Макроннинг Европани ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларини қўллаб-қувватлади
Германия канцлери Франция президенти Макроннинг ишончли Европа мудофааси концепцияси ҳақидаги нутқидаги «яхши импулслар»ни қайд этди.
Германия канцлери Олаф Шолц Франция президенти Эммануэл Макроннинг 25 апрел, пайшанба куни Сорбонна университетида сўзлаган нутқида билдирган ғояларини қўллаб-қувватлади.
«Франция ва Германия биргаликда Европанинг кучли бўлиб қолишини истайди. Сизнинг нутқингиз бунга эришиш учун яхши импулсларни ўз ичига олади. Биз биргаликда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан олдинга силжиймиз. Суверен ва инновацион Европа Иттифоқи учун! Яшасин, Европа!» – дея Шолц Макронга X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
Аввалроқ Макрон қўшнилар тажовузкорлик кўрсата бошлаган шароитда Европа ўзи учун ишончли мудофаа концепциясини яратиши зарурлигини таъкидлаган эди. «Буни зудлик билан қилишимиз керак ва бу мудофаа соҳасидаги янги парадигма, - дея таъкидлади Макрон. - Европа иттифоқчилари билан биргаликда ўзи учун қадрли бўлган нарсани ҳимоя қилишга тайёр бўлиши керак».
Макрон: Россиянинг Украинадаги уруши - Европа учун асосий таҳдид
«Агрессив бўлиб қолган, баллистик қобилиятга эга, сўнгги йилларда кўплаб янгиликлар киритган, ядро қуролига эга бўлган ва ўз имкониятларини кўрсатган қўшнимиз бор экан, биз ишончли Европа мудофааси учун стратегик концепцияни яратишимиз керак», деди Франция президенти.
Макрон Россиянинг Украинадаги урушини «бугунги кунда Европа хавфсизлигига асосий таҳдид» деб атади. «Кучли Эвропа - бу ҳурматга сазовор ва хавфсиз бўлган Европа», деди у.
Макрон Европа ҳарбий академиясини яратиш тарафдори
Франция президенти ядровий тўсиқни Европа қитъаси мудофаасининг энг муҳим элементи деб атади. «Мана шу ишончли мудофаа туфайли биз Европадаги барча ҳамкорларимиз кутаётган хавфсизлик кафолатларини ярата оламиз ва бундан барча учун хавфсизликни кафолатлайдиган умумий хавфсизлик тизимини яратишда фойдаланилади», деб таъкидлади Франция раҳбари.
Бундан ташқари, Макрон «хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида бўлажак Европа ҳарбий ва фуқаролик етакчиларини тайёрлаш учун» Европа ҳарбий академиясини яратиш тарафдори. У, шунингдек, 2025 йилгача «тезкорликда» жойлаштирилиши мумкин бўлган ҳаракат кучларини тузишга чақирди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. «Барса» Лиссабондаги «отишма»да суперкамбэк амалга оширди, «Атлетико»да ҳам иродали ғалаба, «Ливерпул»да 100 фоизлик натижа
Спорт | 03:23
-
Трамп АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди — инфографика
Жаҳон | 01:29
-
Словакия мухолифати Роберт Фицога ишончсизлик вотуми бериладиган йиғилишдан чиқиб кетди
Жаҳон | 00:40
-
Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган Ўзбекистон фуқароси ушланди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид
23:33 / 17.01.2025
Шолц Илон Маскни Европанинг демократик тараққиётига таҳдид деб атади
12:48 / 17.01.2025
Лондон ва Париж Украинага тинчликпарварларни юборишни муҳокама қилмоқда
11:43 / 14.01.2025
Зеленский Макрон билан Украинадаги «қўшинлар контингенти»ни муҳокама қилди
21:30 / 11.01.2025