Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Киров шаҳрида 21 ёшли мигрант одам савдосида гумонланиб ушланди.
Россиянинг Киров шаҳри полицияси Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган 21 ёшли мигрантни қўлга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб Lenta хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, эркак давлатлараро қидирувда бўлган. Россия ҳудудида у Ўзбекистон тергов органларидан яшириниб юрган. У қизни сотгани учун қидирувда бўлганини полицияга тан олган.
Қайд қилинишича, Бухорода унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси («Одам савдоси») билан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қул савдогарининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
08:50
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026