Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
Ўзбекистон президенти Москвада Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 79 йиллигига бағишланган параднинг фахрий меҳмонлари қаторида бўлади. Парадда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
«Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Кремл маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан парадда қуйидаги давлатлар раҳбарлари ҳам қатнашади: Александр Лукашенко (Беларус), Қосим-Жўмарт Тўқаев (Қозоғистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Имомали Раҳмон (Тожикистон), Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон), Мигел Диас-Канел Бермудес (Куба), Тонглоун Сисулит (Лаос) ва Умару Сиссоку Эмбало (Гвинея-Бисау).
Президентлар Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024