Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Навалний кўчаси пайдо бўлади
Парижнинг 16-округи депутатлари кўчалардан бирига Алексей Навалний номини бериш таклифини бир овоздан маъқуллади. Эҳтимол, у Россия элчихонаси ёнидаги Шантмес шоҳкўчаси бўлади. Берлинда ҳам шундай ташаббус бор.
Россия элчихонаси жойлашган Парижнинг 16-округи депутатлари тумандаги кўчалардан бирига Алексей Навалний номини бериш таклифини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда уларнинг ўзи 7 май куни X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Марҳум россиялик мухолифатчи номи 16-округдаги қайси кўчага берилиши ҳақида маълумот тақдим этилмаган. Дастлаб сенатор Френсис Спинернинг таклифи Шантмес шоҳкўчасига тегишли эди. У Россия дипломатик ваколатхонаси жойлашган Лан шоҳкўчаси билан кесишади. Шу икки шоҳкўчанинг бир чеккасида Спинер Навалний хотирасига арт-объект ўрнатишни ҳам таклиф қилди.
Бироқ, таклифни тезроқ қабул қилиш учун овоз беришдан олдин унинг матнига тузатишлар киритилди, деди депутатлардан бири Жюли Бойо ижтимоий тармоқда. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, депутатлар Шантмес шоҳкўчасининг номини ўзгартириш ғоясидан воз кечмаган. «Асосийси, биз А.Навалний хотирасини ҳурмат қиламиз», - деди Бойо.
Берлинда ҳам кўчалардан бирига Навалний номи берилиши мумкин
Россиялик мухолифатчининг Ямал колониясида вафот этгани ҳақидаги хабардан кўп ўтмай, Германиянинг иккита жамоат ташкилоти - Demokrati-JA («Демократияга «Ҳа») ташаббуси ва Zukunft Berlin («Берлин келажаги») жамғармаси Германия пойтахтидаги кўчалардан бирини Алексей Навалний шарафига қайта номлаш таклифи билан чиқди.
Шу мақсадда, хусусан, Берлин марказида Россия консуллиги жойлашган Беренштрассе (Behrenstrasse) кўчасининг бир қисми таклиф қилинмоқда. 17 апрел куни Юлия Навалная ва Михаил Ходорковский иштирок этган урушга қарши митингда фаоллар у ерда Aleksej-Nawalny-Straße («Алексей Навалний кўчаси») ёзуви туширилган қўлбола белги ўрнатдилар.
Ҳамбург, Ҳаага, Вилнюс ва Европанинг бошқа шаҳарларидаги кўчаларга Навалний номини бериш таклифлари ҳам бўлган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026