Малайзия Ўзбекистон маҳсулотлари учун кўргазма савдо уйи фаолиятини йўлга қўяди
KK Super Mart бренди остида иш юритаётган супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кириши мумкин.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг KK Group of Companies фаолияти билан яқиндан танишди.
"Дунё" хабарига кўра, Малайзия компанияси асосчиси ва ижрочи директори Кин Чай KK Group of Companies’га тегишли бўлган бинода ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма савдо уйини ташкил этиш нияти билан ўртоқлашди. Шунингдек, Малайзия компанияси Ўзбекистонда етиштириладиган сархил меваларни ўз тармоғи орқали сотишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида Кин Чай компания ходимлари ва меҳмонлари учун мўлжалланган KK Super Mart’нинг 24/7 режимида тўлиқ рақамлаштирилган технология асосида савдо хизматини кўрсатувчи "ақлли" шохобчанинг ишлаш жараёни билан таништирди. Келажакда ушбу турдаги смарт савдо шохобчаларини Куала-лумпур шаҳри ва кейинчалик бутун Малайзия бўйлаб кўпайтириш мўлжалланган.
Компания ижро директори мамлакат ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдириб, KK Super Mart бренди остида иш юритаётган супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли фаолият олиб бориши мумкинлигини маълум қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлаш, экспортини ташкил этиш ва KK Super Mart савдо дўконлари тармоқларини республика ҳудудларида ташкил этиш лойиҳаларини муҳокама қилиш учун Малайзия компанияси вакилларининг жорий май ойида Ўзбекистонга бизнес миссиясини амалга оширишга келишилди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
13:43 / 17.01.2025
Малайзиядаги қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади
15:24 / 08.01.2025
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
14:54 / 07.01.2025
Карачида Ўзбекистон Савдо уйи ва Маданий маркази очилди
21:30 / 30.12.2024