Telegram Малайзияда лицензия олиш учун ариза берди
Малайзияда 1 январдан кучга кирадиган янги тартиб-қоидага кўра, энди ушбу мамлакатдаги фойдаланувчилари сони 8 миллиондан ошадиган барча онлайн платформалардан лицензия талаб этилади. Акс ҳолда улар жаримага тортилиши мумкин.

Фото: James Kerwin
Telegram Малайзия алоқа ва мультимедия комиссиясидан (МCМC) лицензия олиш учун ариза берди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Малайзияда ушбу мамлакатдаги фойдаланувчилари сони 8 миллиондан ошадиган барча онлайн платформалар ўз фаолиятини давом эттириши учун лицензия олиши керак. МCМC бу борадаги тегишли низомни 2024 йил июлида тасдиқлаб, эълон қилган эди.
Malay Mail’нинг ёзишича, янги тартиб-қоидага кўра Telegram, Facebook, Instagram, TikTok, WhatsApp ва YouTubeʼдан Малайзияда фаолият юритиши учун лицензия талаб этилади. Лицензияни олиш учун эса улар мамлакат ҳудудида ваколатхонасини очиши ва ариза беришлари керак.
Лицензияланадиган ижтимоий тармоқлардан қўйиладиган асосий этик талаблардан бири 13 ёшдан кичикларнинг платформадан фойдаланишини чеклаш. Шунингдек, талаблар рўйхатидан дипфейклар, онлайн фирибгарлик ва кибержиноятчиликка қарши курашиш ҳам ўрин олган.
Лицензия 1 йил муддатга берилади, шундан кейин уни янгилаш керак бўлади. Янги чоралар ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фойдаланадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани айтилмоқда.
Талаблар 2025 йил 1 январдан кучга киради. Telegramʼдан ташқари, Хитойнинг Tencent компаниясига тегишли WeChat мессенжери вакиллари ҳам ариза топширган.
МCМC бошқа ижтимоий тармоқларни ҳам лицензия талабларини бажаришни тезлаштиришга чақирди. Малайзия қонунчилигига мувофиқ интернет компаниялар томонидан ушбу талаблар бузилса, улар 111,9 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин ҳамда улар лицензиясиз ишлаган ҳар бир кун учун 223,76 доллар тўлашлари керак бўлади.
Аввалроқ Павел Дуров 2024 йилда Telegram илк марта даромадга чиқиб, крипто-активларни ҳисобга олмаганда йил 500 млн доллардан ортиқ нақд пул захираси билан якунлаётганини маълум қилганди. Компания охирги 4 йилда 2 миллиард долларга яқин қарзларини ёпган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой суди юзлаб тирик тимсоҳларни онлайн аукционга қўйди
Жаҳон | 19:28
-
Трамп Россиядан Украинани бомбалашни тўхтатишни талаб қилмоқда
Жаҳон | 19:11
-
Yandex Uzbekistan янги Market маркетплейсини ишга туширди
Жамият | 19:00
-
Саида Мирзиёева Россия Федерация Кенгаши раиси билан учрашди
Ўзбекистон | 18:50
Мавзуга оид

13:57
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади

11:29 / 05.04.2025
Малайзия Ўзбекистон кимё саноатида учта лойиҳага инвестиция киритиши мумкин

23:39 / 03.04.2025
Малайзиянинг 11 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишлари вақтинча тўхтатилди

21:55 / 01.04.2025