Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзиядаги қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади
Малайзияда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга Ўзбекистон маданий меросига оид тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари топширилди.
Хусусан, Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарлари топширилди. Ислом тафаккури ва цивилизацияси институтида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев ҳам иштирок этди.
Қўлёзмалар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий экспозициясида намойиш этилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг декабр ойида Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Ўзбекистоннинг маданий меросига оид тарихий қўлёзмалар топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Абу Райҳон Беруний (973–1048) асарлари ва илмий кашфиётлари дунё илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг 1197 йилда кўчирилган "Ат-Тафҳим" асари жаҳон илм-фанида муҳим манба сифатида эътироф этилган. Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си эса XV асрда Темурийлар даври китобат санъати анъаналари асосида кўчирилган. Асарда Камолиддин Бекзод миниатюра мактабига хос унсурлар аниқланган.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026