Ўзбекистон | 11:39 / 10.05.2024
2962
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев «Чармсаноат» уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарурлигини маълум қилди

Кластерларда қорамолни кўпайтириш билан бирга, аҳоли хонадонлари ва терини қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш учун 25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил қилинган. Лекин 19 та кластерга етарли ер майдонлари ажратилмаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди

Чармсаноат соҳасида энг асосий масалалардан бири, бу – хомашё.

Кластерларда қорамолни кўпайтириш билан бирга, аҳоли хонадонлари ва терини қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш учун 25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил қилинган. 

Лекин, ер ажратиш ва кредит масаласи тўлиқ ҳал қилинмагани учун барча кластерларнинг ҳам фаолияти ҳали юриб кетгани йўқ. Масалан, 19 та кластерга етарли ер майдонлари ажратилмаган.

Айтилган муаммоли масалалардан келиб чиқиб “Чармсаноат” уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

Мавзуга оид