Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон парламент қўмитаси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлади
Гуржистон парламентининг ҳуқуқ қўмитаси бир неча ҳафтадан буён оммавий норозилик намойишлари ўтказилишига сабаб бўлган «чет эл агентлари» ҳақидаги мунозарали қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.
Гуржистон парламентининг ҳуқуқ қўмитаси мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ва Европа Иттифоқининг танқидлари фонида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қўллаб-қувватлади. «Қўмита йиғилиши соат 9:00 да бошланди ва роппа-роса икки дақиқадан сўнг якунланди. Юридик қўмита ҳужжатни икки дақиқада имзолади», деди мухолифат депутати Екатерина Херхеулидзе 13 май, душанба куни брифингда.
«Эхо Кавказа» нашри, шунингдек, ҳуқуқ қўмитаси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасини ўта қисқа кўриб чиқишдан сўнг учинчи ўқишда қўллаб-қувватлаганини ёзди. Шундан сўнг қонун лойиҳаси парламент ялпи мажлисида учинчи ўқишда кўриб чиқилади.
Гуржистон ҳукмрон партияси қонунни май ойи ўрталарида кучга киритиш ниятида
1 май куни Гуржистон парламенти «Чет эл агентлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди, 83 депутат уни қўллаб-қувватлади, 23 депутат қарши чиқди.
Ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси қонунни май ойи ўрталарига қадар кучга киритиш ниятида. Молиялаштиришнинг камида 20 фоизини хориждан оладиган ташкилотларни расмий рўйхатдан ўтказиш талаб этилади. Танқидчилар ҳужжатда Россиянинг «чет эл агентлари» қонуни билан яққол ўхшашликларни кўрмоқда, бу эса расмийларга танқидий оммавий ахборот воситалари ва ташкилотларга нисбатан кескин чоралар кўриш имконини беради.
Гуржистон ҳукумати бу қонун лойиҳаси «давлат суверенитетини мустаҳкамлаш учун муҳим» эканини даъво қилмоқда. «Бу масалада муроса қилиш мумкин эмас, чунки бу қонун жамиятдаги қутбланишни камайтиради», - деди Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе. У, шунингдек, ҳукмрон партия ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши бўлган президент Саломе Зурабишвилининг ветосини енгиб ўта олишига ишонч билдирди. Сўнгги ҳафталарда Гуржистонда «Россия қонуни»га қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, улар давомида ўнлаб одамлар қўлга олинган.
Гуржистондаги намойишчилар халқаро миқёсда қўллаб-қувватланмоқда
Гуржистон 2023 йил декабридан буён Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун расман номзод. Брюссел Тбилисини «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонунни қабул қилишдан воз кечишга чақирди ва қонунга қарши чиққан намойишчиларга нисбатан зўравонликни танқид қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк Гуржистон ҳукуматини қонун лойиҳасини қайтариб олишга, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан «мулоқот бошлашга» чақирди. Молдова президенти Майя Санду ва Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём ҳам намойишчиларни қўллаб-қувватлади. АҚШ Давлат департаменти таъкидлашича, «ҳукуматнинг душманона сиёсати ва антидемократик қонунларни қўллаб-қувватлаши Гуржистоннинг евроатлантика келажагини хавф остига қўяди».
Мавзуга оид
08:45 / 25.06.2026
ЕКПА Гуржистон ҳукуматини мухолифатга босимни тўхтатишга чақирди
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026