Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ички йўлларни таъмирлашдаги талон-торожлик ҳолатлари аниқланди
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ва ички йўлларни таъмирлашдаги талон-торожлик ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, Шаҳрисабз тумани йўллардан фойдаланиш УК буюртмачилигида Кўкдала туманидаги 4 та маҳалланинг ички йўлларини жорий таъмирлашда иштирок этган 5 та пудратчи ташкилот масъул шахслари ҳеч қандай рухсатномасиз 50,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказгани, шунингдек расмий ҳужжатларда қазиб олиш ишларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, 847,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Косон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, I.S. МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Пудина” МФЙ ҳудудидаги ички йўлни асфалт қилиш учун Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК билан тузилган пудрат шартномасига асосан ўтказиб берилган 376,8 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026