Ўзбекистонликларни Словакияга манзилли ишга юбориш режалаштирилмоқда
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Словакиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виктор Борецкий билан учрашув ўтказилди.
Айни пайтда Европа Иттифоқи давлатларида демографик жараёнларнинг кескин ўзгариши натижасида меҳнат ресурсларига талаб ортиб бормоқда. Шу каби омиллардан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар ривожланган Ғарб мамлакатлари хусусан, Словакияда ҳам вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар йирик ишлаб чиқариш қувватлари, транспорт хизматларини кўрсатиш каби соҳаларда меҳнат қилмоқда.
Элчи билан учрашув конструктив руҳда бўлиб ўтди. Асосий эътибор Словакияга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун кетаётган фуқароларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, виза олиш, суҳбатдан ўтиш жараёнларини тартибли, ҳар икки томон учун қулай ташкил этиш ва манзилли ишга юборишга қаратилди.
Мавжуд бир қатор масалалар ҳам ўртага ташланиб, уларнинг ечими юзасидан биргаликда иш олиб бориладиган бўлди.
Мавзуга оид
07:12 / 14.09.2024
Литвага пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
11:35 / 09.09.2024
ЕИ демократияга чекловлар туфайли Словакияни маблағдан маҳрум қилиши мумкин
23:18 / 06.09.2024
Словакия бош вазирига ўқ узган ёзувчи ўзининг озод этилишини сўрамоқда
11:22 / 06.09.2024