Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўгай онанинг муттасил қийноқлари ва зулмига чидолмай уйдан чиқиб кетган болага ёрдам берилди
Бола ота-онаси 2012 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашгандан сўнг отаси қарамоғида бўлган. Бироз муддат ўтганидан сўнг унинг онаси бошқа турмуш қуриб, Туркияга жўнаб кетган. Боланинг отаси ҳам бошқа аёлга уйланган. Ўгай она томонидан доимий давом этган қийноқ ва зулм боланинг ўз уйидан чиқиб кетишига сабаб бўлган.
Тошкент шаҳрида ўгай онаси зулмларига чидолмай уйдан кетган болага ёрдам берилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходимлари томонидан ота-она қаровисиз қолган вояга етмаган Б.И.га зарурий ижтимоий ёрдам хизмати кўрсатилди.
Дастлабки ўрганиш маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Б.И. ота-онаси 2012 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашгандан сўнг отасининг қарамоғида бўлган. Бироз муддат ўтганидан сўнг унинг онаси бошқа турмуш қуриб, Туркия давлатига жўнаб кетган.
Боланинг отаси ҳам бошқа аёлга уйланган. Ўгай она томонидан вояга етмаган Б.И.га нисбатан доимий давом этган қийноқ ва зулм боланинг ўз уйидан чиқиб кетишига сабаб бўлган.
Б.И.нинг қаровсиз қолиши натижасида унинг таълим олиши, тарбияси издан чиқиб кетгани аниқланди. Бу ҳолат юзасидан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази вояга етмаган Б.И. таҳсил олаётган мактаб маъмуриятидан хабар топиб, бола Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Ҳозирда унинг руҳий ҳолатини яхшилаш борасида тегишли масъуллар томонидан белгиланган тартибда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:21 / 25.02.2026
Таълим муассасаларида зўравонлик ҳолатлари: 6 педагог маъмурий жавобгарликка тортилди
15:27 / 16.02.2026
Германияда 2025 йилда темирйўл вокзалларида қарийб 1000 та пичоқли ҳужум содир бўлган
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
09:12 / 21.01.2026