Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жамоат транспорт воситасига нисбатан авариявий ҳолат юзага келтирган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Matiz’нинг юк машинасига нисбатан юзага келтирган авариявий ҳолат акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Matiz русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат давомида MAN русумли жамоат транспорт воситасига нисбатан авариявий хавфли ҳолат қилиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, Matiz ҳайдовчиси И.Э.га нисбатан қоидабузарлик юзасидан МЖтКнинг 128-5-моддасига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат ҳам олиб борилган.
Мавзуга оид
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
09:00 / 14.06.2026