Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қасддан баданга енгил шикаст етказиш маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилади
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида бир қатор қонунлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Қайд қилинишича, 23 май куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар муҳокамаси бўлиб ўтган. Унда «Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги»ги Қонун муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, мазкур Қонун қабул қилиниши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ярашув институти доирасининг кенгайтирилишига, инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга, мамлакатда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлиги ошишига ҳамда жиноий жазоларнинг айрим турларини янада либераллаштиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинган.
Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ваколатларига аниқлик киритиш назарда тутилмоқда. Таъкидланишича, бу унинг шаҳарсозлик сиёсатини мувофиқлаштиришдаги ролини кучайтиради ҳамда шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни самарали бошқаришни таъминлайди.
Қонун доирасида мамлакат шаҳарсозлик ривожланишининг ягона концепциясини яратиш, алоҳида шаҳарлар ва туманлар бўйича ривожланиш режаларини мувофиқлаштиришни таъминлаш имконини бериш, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларини ҳам ҳисобга олиш назарда тутилган.
Ушбу қонунлар юзасидан сенаторлар ҳамда мажлис иштирокчилари томонидан қатор фикр-мулоҳазалар билдирилиб, мажлис якунида кўрилган масалалар бўйича Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 18.06.2026
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилади
16:35 / 15.06.2026