Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:34 / 23.05.2024
3963
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳаракати йўлга қўйилади
31 май, 1−2 июн кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.
Фото: ЎзА
1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, қўшимча «Афросиёб» электропоезди 31 май, 1−2 июн кунлари ҳаракатланади.
Уларнинг жадвали қуйидагича:
- 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.
- 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
- Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026