Латвия ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини ишга олишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон элчиси Тимур Раҳмонов Латвиянинг Kreiss транспорт-логистика компанияси раҳбари Дмитрий Чебаевский билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, томонлар транспорт ва логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, кадрлар танлаш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва мамлакатимизда ихтисослаштирилган ўқув марказларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини Kreiss компаниясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб этишга қизиқиш билдирилди. Латвия томони, шунингдек, Тошкент автомактабларидан бири негизида Европа рўйхатидан ўтганлик гувоҳномасини бериш имкониятига эга оғир вазнли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ўқитиш ва тайёрлаш марказини очиш лойиҳасини амалга ошириш режалари ҳақида маълумот берди.
Музокаралар натижасида 10-14 июн кунлари Kreiss компанияси делегациясининг тегишли вазирлик ва идораларда учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
12:50 / 11.09.2024
Латвия Беларус билан чегара назоратининг кучайтирилган режимини узайтирди
02:34 / 11.09.2024
Латвия Беларус рақамларига эга енгил автомобилларни мамлакатдан чиқариб юборишни буюрди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
15:00 / 09.09.2024