Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб фуқароларни чув туширган шахслар ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва қўлга олинган шахсларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб фуқароларни чув тушириб келган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, икки нафар шахс Телеграмда махсус канал яратиб, унда ўқимасдан имтиҳонсиз “В” ва “С” тоифаларидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини уч кунда тайёрлаб беришлари ҳақида эълон қўйган.
Фирибгарлар жабрланувчиларга бу иш учун 1,8 млн сўмдан 3 млн сўмгача тўлов қилиш кераклигини ва пуллар олдиндан олинишини айтган. Бу алдовларга ишонган фуқаролар тўловларни амалга оширган. Пуллар ўзлаштирилгандан сўнг ёзишмалар ўчириб юборилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот технологиялари соҳасидаги Жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқароларни чув тушириб, уларнинг пулларини ўзлаштириб келган икки нафар шахс қўлга олинган.
Улар мазкур хатти-ҳаракатлари билан одамларни алдаб, жами 26,5 млн сўм зарар етказган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинган шахсларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026