Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг Бектемир ҳамда Учтепа туманлари айрим ҳудудларида 30 май куни “свет” вақтинча ўчирилади.
Бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.
30 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Бектемир тумани: “Забардаст”, “Устозлар”, “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙ айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 13:00 гача;
Учтепа тумани: “Тақачи”, “Бешқайрағоч”, “Кўркамобод”, “Ҳожиобод”, “Латиф Guzar”, “Ҳайратий”, “А.Қодирий”, “Журжоний”, “Қуйи Дархон”, “Хуршид” ҳамда “Ўткир” МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026