Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатсиз қазиб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Қимматбаҳо металл ва тошларни ноқонуний қазиб олганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонунчилик палатаси хабарига кўра, мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний қазиб олинишига чек қўйиш, мазкур тоифадаги қилмишлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Жумладан, фойдали қазилмаларни рухсатномасиз, шунингдек олтин қазувчилар усулида қазиб олинишига чек қўйиш ва ушбу ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Жиноят кодекси янги моддалар билан тўлдирилади. Фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш учун маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг бир йил ичида такроран содир этиш жиноий қилмиш деб баҳоланиши, фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатсиз қазиб олиш учун тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, мазкур янги нормалардан келиб чиққан ҳолда ушбу жиноятларнинг дастлабки тергов ва суриштирув органлари томонидан тергов қилиш ваколати ички ишлар органлари тергов бўлинмаларига берилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
18:43 / 26.05.2026
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади
17:24 / 21.05.2026