17:38 / 31.05.2024
16680

Ўзбекистон миллий жамоасининг Туркманистон ва Эронга қарши таркиби эълон қилинди

Июн ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич «E» гуруҳида сўнгги икки тур учрашувида майдонга тушади.

Миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Туркманистон ва Эронга ўйинлар учун таркибни эълон қилди. 6 июн куни Туркманистон миллий жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 11 июн куни миллий жамоамиз Теҳронда Эрон меҳмони бўлади.

E гуруҳида Эрон ва Ўзбекистон 10 очкодан тўплаб, ҳал қилувчи 3-босқич йўлланмасини қўлга киритишга улгурган бўлса-да, бу баҳсларда гуруҳдаги биринчи ўрин масаласи ҳал қилинади. Туркманистон ва Ҳонгконг кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлган.

Катанец миллий жамоанинг 2-саралашдаги сўнгги икки учрашувига кутилган барча легионерларни жалб этган. Хусусан, Европада мавсум якунига етгач, Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев, шунингдек, Эрон чемпионатида тўп сураётган Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов ва яна бир қатор бошқа легионерлар ҳам таркибдан ўрин олган.

Бош мураббий Сречко Катанец томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»);

Ҳимоячилар: Умар Эшмуродов («Селангор» Малайзия), Рустам Ашурматов («Рубин», Россия), Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Абдуқодир Ҳусанов («Ланс», Франция), Фаррух Сайфиев («Навбаҳор»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Пахтакор»), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Абдулла Абдуллаев («Хор Факкан», БАА);

Яримҳимоячилар: Отабек Шукуров («Кайсериспор», Туркия), Ҳожимат Эркинов («Ал-Ваҳда», БАА), Жамшид Искандеров («Навбаҳор»), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Диёр Холматов («Пахтакор»), Одил Ҳамробеков («Навбаҳор»), Азизбек Турғунбоев («Сивасспор», Туркия), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон), Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон), Абдурауф Бўриев («Олимпик»);

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Каляри», Италия), Азизбек Амонов («Хор Факкан», БАА).

Е гуруҳидаги вазият билан танишинг:

Top