Ўзбекистон туризмни фаол ривожлантираётган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади
Саудия Арабистонининг An-Nahar News ва Иорданиянинг Ammon News газеталари сайтларида "Ўзбекистон туризмни фаол ривожлантираётган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
"Ўзбекистон сўнгги йилларда жаҳон туризм бозорини энг фаол ривожлантираётган мамлакатлардан бири бўлди, – дейилади мақолада. – Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган халқаро туризм ва сайёҳлик бозорининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда қайд этилди".
Ўзбекистондан ташқари туризмни фаол ривожлантираётган мамлакатлар рўйхатига Кот-д’Ивуар, Албания, Саудия Арабистони, Танзания, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Нигерия ва Сальвадор кирди. Туризм бозорига, шунингдек, АҚШ, Испания, Япония, Франция, Австралия, Германия, Британия, Хитой, Италия ва Швейцария энг катта ҳисса қўшган.
Таъкидланишича, форум томонидан эълон қилинган туризмни ривожлантириш индексига кўра, Ўзбекистон 16 поғонага кўтарилган.
"Жаҳон иқтисодий форуми мутахассислари 2024 йилда халқаро туризм бозори пандемиядан олдинги даражага етишини тахмин қилмоқда", – деб ёзган Яқин Шарқ минтақасининг етакчи нашрлари.
Тавсия этамиз
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
Жаҳон | 21:48 / 04.01.2025
Вазн йўқотишда кўпроқ, бош оғриғида камроқ — кўп сув ичиш қай даражада фойдали?
Жаҳон | 14:44 / 04.01.2025
Делбёф иллюзияси: зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?
Жамият | 14:08 / 04.01.2025
2024 йилда Ўзбекистондаги нархлар қандай ўзгарди?
Иқтисодиёт | 22:07 / 03.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
11:15 / 28.12.2024
Конлардаги портлатишни кузатиш, пулли асосда ўқ отиш ва давлат ташкилотлари биноларига ташриф – Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналишлари тайёрланмоқда
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
22:53 / 16.12.2024