Ўзбекистон | 14:09 / 03.06.2024
1789
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ташкил этилади

Ар-Риёдда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Валид ал-Харижи билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Саудия Арабистони ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари икки мамлакат раҳбарлари ўртасида йўлга қўйилган илиқ муносабатлар Саудия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни барча соҳаларда юқори поғонага кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар, таълим, спорт, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Ўзаро савдони диверсификация қилиш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этилди.

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни ташкил этиш хусусида фикр алмашилди.

Учрашувда, шунингдек, икки давлат ўртасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни фаоллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид