Қурилиш сабаб пойтахтдаги мактабдан 38 туп дарахт кўчириляпти
Шайхонтоҳур тумани 42-мактаб ҳудудидаги 38 туп дарахт бошқа жойга кўчирилаётгани маълум қилинди. Бу мактаб ҳудудига қўшимча бино қуриш режалаштирилгани билан боғлиқ.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган 42-мактаб ҳудудидаги дарахтлар кесилмасдан, кўчириладиган бўлди, деб маълум қилган шаҳар Экология бошқармаси вакили “Миллар” кўрсатувига берган изоҳида.
“Ижтимоий тармоқларда мактаб ҳудудидаги дарахтлар кесиб ташланади деган ҳар хил гап-сўзлар чиқди. Аслида дарахтлар таг қисмидан кесилмайди. 464-сонли қарорга асосан барча агротехник қоидаларга риоя қилган ҳолатда бошқа жойга кўчирилади”, – деди шаҳар экология бошқармаси биохилмахилликни асраш ва кадастрни юритиш бўлими бошлиғи Турсунпўлат Эгамов.
Мактаб ҳудудидаги дарахтларнинг кўчирилиш сабабини Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Улуғбек Аннақулов тушунтирган. Унга кўра, президентнинг 2023 йил 25 декабрдаги 404-сонли қарорига мувофиқ 960 ўринли қўшимча бино қуриш режалаштирилган, шу муносабат билан ҳуддудаги 38 дона дарахт бошқа ерга кўчириляпти.
“Дарахтларни кўчириб ўтқазиш шаҳар Экология бошқармаси томонидан белгиланган. Кўчириб ўтқазиш имкониятига эга бўлган ташкилот билан шартнома имзолаганмиз. Давлат бюджетидан маблағ ажратилган. Дарахтлар соғлом тарзда кўчириб ўтқазиш таъминланади. Ташкилотга 3 йил давомида дарахтларга қараш мажбурияти юклатилган”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ собиқ МХХ биноси ҳудудидаги 53 туп дарахт Қибрай туманига тегишли ташкилотлар рухсатисиз кўчириб ўтқазилгани маълум бўлган эди. Бош прокуратура дарахтларни кўчирган “Muna Mug” компанияси ва масъулларга жиноят иши очганди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Жамият | 19:43
-
Норвегия илк бор ядро хавфсизлиги бўйича стратегиясини тақдим этди
Жаҳон | 19:41
-
Арманистон ШҲТ аъзоси бўлишга қарор қилди
Жаҳон | 19:37
-
“Илон Маск ўз бизнесларидан хавотирда, Трамп билан тўқнашувини эса кутгандик" - америкалик таҳлилчи
Жаҳон | 19:18
Мавзуга оид

17:42 / 01.07.2025
Ўзбекистонда қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

18:13 / 26.06.2025
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди

11:33 / 23.06.2025
Ўзбекистонда 1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади

14:50 / 17.06.2025