Жаҳон банки Ўзбекистонга грант ажратди
Жаҳон банки Ўзбекистонга энерготарифлар ислоҳотининг аҳоли ижтимоий заиф қатламига таъсирини юмшатиш мақсадида 7,5 млн доллар миқдоридаги 1-транш маблағини ажратди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга 7,5 млн доллар миқдорида грант маблағи ажратди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, маблағ Ўзбекистон президентининг 2023 йил 8 августдаги қарорига асосан Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳаси доирасида ажратилган.
Бу лойиҳанинг «Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси» (ERPA) компоненти доирасидаги ислоҳотларни, хусусан, энергия тарифлари ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига бўлган таъсирини юмшатиш ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган 1-транш маблағлари ҳисобланади.
1-транш маблағлари халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида Ўзбекистонга қайтариб бериладиган, иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун ажратилган грант маблағлари саналади.
Ажратилган маблағлар республикани яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини жадаллаштириш, иссиқхона газларини чиқарилишини мониторинг қилиш (MRV) тизимини ташкил қилиш, янги ташкил этилган Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ва «Ўзэнергосотиш» АЖ фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек энергетика соҳасини тартибга солиш ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш, қуёш панелларини ўрнатиб бериш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган пилот лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатда энергия самарадорлигини ошириш каби чора-тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
Мавзуга оид
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
08:20 / 18.10.2024