Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиядаги умумий сайловларда сунъий интеллект вакили иштирок этади
Янги номзод сайлов бюллетенига AI Стив номи билан киритилган. У Neural Voice овозли ечимлар компанияси маҳсулотидир.
Сунъий интеллект вакили Буюк Британияда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этади. Брайтонлик бизнесмен Стивен Эндакотт аватари AI Стив мустақил номзод сифатида тақдим этилади.
AI Стивни сиёсий майдонда кўришнинг иложи йўқ, чунки у сунъий интеллект томонидан яратилган аватар. Унинг ташаббускори Стив Эндакотт ҳисобланади. У ўз аватарини Жамоалар палатаси сайловларида иштирок этиши хоҳлайди.
«Бошқа партияларнинг Британия жамоатчилиги билан алоқаси йўқлигидан ҳафсалам пир бўлган ҳолда, мен ўз партиямни яратяпман. Мен сайловчиларимнинг фикрлари билан бевосита боғланиш учун технологиядан фойдаланишга ҳаракат қиламан», деб тушунтирди у ижтимоий тармоқларда.
AI Стив веб-сайтида фойдаланувчилардан янги сиёсатни ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун «ижодкорлар» жамоасига қўшилишни хоҳлайсизми, деган саволга жавоб бериш сўралади. Шунда «AI Стив билан гаплашинг» тугмасини босиш ва баъзи шахсий маълумотларни тақдим этиш керак.
Янги номзод сайлов бюллетенига AI Стив номи билан киритилган. У Эндакотт раислик қиладиган Neural Voice овозли ечимлар компанияси маҳсулотидир. Фирма асосчиси Жереми Смит сўзларига кўра, сунъий интеллект Стив бир вақтнинг ўзида 10 мингтагача суҳбатни бошқара олади.
Ҳозирги босқичда робот жамоатчиликдан тилаклар ва фикр-мулоҳазаларни йиғмоқда. Ҳозир Яқин Шарқдаги можаро ва маҳаллий муаммолар, масалан, чиқинди йиғиш билан боғлиқ муаммолар устунлик қилмоқда. Кейинчалик, агар сайланса, Эндакотт шахсан парламентга бормоқчи. У AI Стив платформаси орқали тўпланган таклиф ва талабларни парламентда илгари суришга ваъда бермоқда.
Буюк Британияда сайловлар даврида ўйлаб топилган турли персонажларнинг иштирок этишига тақиқ йўқ. Мисол учун «Лорд Бакетҳэд» (сўзма-сўз таржима қилинса «пақир бош») тўртта сайлов кампаниясида қатнашган. Британиялик комедиячи Жон Ҳарви томонидан яратилган ёвуз граф Бинфейс 2024 йилда мэр лавозимига даъвогарлик қилган.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026