Иқтисодиёт | 08:08 / 18.06.2024
5253
1 дақиқада ўқилади

Андижонда электр таъминотини яхшилаш бўйича 500 млн долларлик лойиҳа амалга оширилади

Андижон вилоятининг ярмидан кўпини электр билан таъминловчи лойиҳани амалга ошириш бўйича Хитой компанияси билан келишувга эришилди. 

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти ҳамда Хитойнинг Zhejiang Commercial Building компанияси билан янги келишувларга эришилди. Амалдаги ҳамкорлик 118 мегаватт қувватдаги 200 миллион долларлик ГЭСлар лойиҳаси бўйича бошланган.

17 июн куни эса режалар янада кенгайтирилиб, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги учрашувда Андижонда жами 300 мегаватт қувватдаги ГЭСлар қурилишига компания раҳбарияти билан келишиб олинди.

Ушбу лойиҳа умумий қиймати 500 миллион долларни ташкил этади. Биринчи босқичда 50 миллион доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилади.

Лойиҳанинг умумий қуввати Андижон вилоятининг ярмидан кўп ҳудудларини электр билан таъминлашга етарли саналади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид